Концертлар мавсуми давом этади: Ким? Қачон? Қаерда? Қанчадан?
07 янвuary 2017, 15:54 6663 кўрилди

Бошланган 2017 йилги қиш мавсумида ўзбек эстрадаси вакилларидан кимлар ўз яккахон концерт дастурларини тақдим этади? MyDay нашри ушбу мавсумда кутилаётган концерт дастурлари ва чипта нархлари ҳақида маълумот берди.

1. Азиза Ниёзметова 26-27 январь кунлари "Истоқлол" санъат саройида "Юрагимдан жой бераман келсангиз" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 15 000 сўмдан 90 000 сўмгача.

alt

 

 

2. Ҳасан ва Ҳусан триосидан «Фақат бир кун» деб номланган концерт дастури 4 февраль куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади. Чипталар нархи: 20 000 сўмдан 50 000 сўмгача.

alt

3. 11-13 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида Шохруҳхон "Шайдо" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 150 000 сўмгача

4. Сарвар ва Комил 15-16 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройи "Бир муҳаббат қиссаси" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 100 000 сўмгача.

 

5. Райҳоннинг навбатдаги концерт дастури 20, 21, 22, 23, 24 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Чипталар нархи: 20 000 сўмдан 130 000 сўмгача.

Фото: myday.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  13 феврал 2017, 20:07
Райхон яхши иш килмади. Йигитали яхши бола эди. Майли хаммага худо бор
Мехмон
  10 янвuary 2017, 15:51
Райхон райхон ха эссизгина Йигитали
Мехмон
  10 янвuary 2017, 15:35
Шохрухонни қўшиқлари ёқарди Миллий тв ни қайсидир кўрсатувида ўзини тутиши ёқмади.Ўзини олиб бошловчини менсимай берган саволига тузукро жавоб хам бермади.
Мехмон
  08 янвuary 2017, 17:01
Юлдуз Усмановани концерт и тезрок булса интизорлик билан кутаяпман
Мехмон 2
  07 янвuary 2017, 16:46
Ушбу саноаткорларимизни барчасини халқимиз эшитамиз, деб тўйга айтармикин.
Мехмон 2
  07 янвuary 2017, 16:45
Сарвар ва Комил исмли йигитларни мухлисларку майли-ю, хонандалар ҳам танимаса керак, Дўстлар яхши халқ эшитадиган ўлмас қўшиқлар ҳам яратайлик дейдиган март йўқ. Шахсий фикр.
Мехмон 2
  07 янвuary 2017, 16:42
Хофизимиз деймизми ёки Шохруххон жанобларида овоз йўқ у киши концертда бир дона жонли ижрода қўшиқ а й т с и н.
Мехмон 2
  07 янвuary 2017, 16:39
А.Ниёзметовадан хоразмча қўшиқлар кўтиб қоламиз
Мехмон 2
  07 янвuary 2017, 16:38
Райхоннинг қўшиқлари сўзларига тушиниш қийин, тинглаш эса азоб.
Реклама