Хориж киноижодкорлари Хивада амалий машғулотлар ўтказди
07 ноябр 2017, 13:34 248 кўрилди

alt

Хива шаҳрида Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан хориж режиссёр ва актёрлари иштирокида ёш иқтидор эгалари учун амалий машғулотлар ташкил этилди.

Бугунги кунда суратга олиш ишлари давом этаётган “Юбилейный встречный” сериали режиссёри Карен Оганесян, МДҲнинг энг номдор актёрларидан бири Владимир Машков ёшлар билан кинематография соҳасидаги билим ҳамда тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Янги форматдаги амалий машғулотларда ёш киноижодкорлар ўзларининг йўналишлари бўйича тажрибали киночилар билан бирга съёмка майдонида ишлашди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хива шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида россиялик ижодкорлар “Юбилейный встречный” сериалини суратга олмоқда. Карен Оганесян режиссёрлигидаги мазкур сериалнинг бош қаҳрамони ролида Владимир Машков, шунингдек, фильмда халқимизнинг севимли актёрлари Убайдулло Омон ва Карим Мирҳодиев ҳам суратга тушмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама