"Ўзбекконцерт"да санъаткорларнинг кийиниш ва муомала маданияти мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди
27 октябр 2017, 13:58 1527 кўрилди

alt

Бугун, 27 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида санъаткорларнинг одоби, кийиниш, муомала маданиятлари мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Унда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Маҳмуд Намозов, Гулсанам Мамазоитова, эстрада хонандалари Муниса Ризаева, Жасур Умиров, Шаҳло Аҳмедова, Каниза, Эркин Худойқулов, Дилафруз Ҳайитметова, Шаҳриёр, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида санъаткорнинг саҳнага аввало фақат ташқи кўриниш учун эмас, балки ижро этаётган асарига, томошабинлар аудиториясига, менталлитетга хос бўлган либосда чиқиши мақсадга мувофиқлиги, муомала маданияти эса унинг юзи, қиёфасини очувчи катта куч эканлиги таъкидлаб ўтилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  28 октябр 2017, 12:01
Санъаткорларимиз нафакат сахнада, кўчада юрганда хам тузикрок кийинишса яхши бўларди. Ёшларимиз, фарзандларимиз кўпинча шу санъаткорлага ўхшаб кийинишга харакат килишади. Расмда Каниза канака кийимда ўтирибди шу киз бола кийадиган кийимми? Ўзимизнинг ўзбек миллий кийимларимиз боку! ёки Канизахоним харбий сохада хам ишлайдими? ёки санъаткорларга канака кийинишнинг фарки йўкми. Ёшларимизга ўрнак бўлаётганингиз учун рахмат-е сизга Каниза
Абуасил
  27 октябр 2017, 17:30
Хонанда расмий шахслар киядиган тусдаги костюм-шим, галстукда чиқиши шартмикан? Ғуломжон Ёқубов хонундага хос нақшли пиджак буюртма қилдириб кияди, Махмуд Номозов ўзгача миллий тусдаги кийимлар кияди, худди шундай Алишер Файз, Жасур Умиров костюм шим киймайди (раҳмат шунга, чунки шўх қўшиқлар айтади), айрим бошқа эркак хонандалар ҳам шу тоифа кийинишади, лекин Озодбек Назарбеков костюм шимсиз айтолмайди.
Костюм шим кийиш ёмонмасдир, лекин шўх қўшиқ айтганда, умуман қўшиқ айтганда гавда ўзини эркин ҳис қилмайди костюм шимда.
Айрим ўйинчиларимизга эътибор берилса яхши бўларди, шўх қўшиқларда костюм шимни йиртиб юборай деган даражада ўйнайди. Клип олаётганлар, ўйинчи, раққосларга айтингизлар, иложи бўлса костюм шимни тинч қўйишсин.
Расмий учрашувларда ҳам Ғуломжон Ёқубов ёки Махмуд Номозовларни борганда ҳам костюм шимсиз санъаткорга хос, ўзини санъаткор деб кўрсатадиган кийим кийиниб келишганини кўрганман, раҳмат шуларга.
Бу оддий таклиф, балки нотўғридир, ...
Мехмон
  27 октябр 2017, 15:44
Намунча узларини доно курсатишмаса булар? Мавзу-мулокотни оддий фукаролар билан ташкил килиш керак эди.
Реклама