"Ўзбекконцерт" хонанда Ҳадичанинг лицензиясини тугатди
01 декабр 2017, 20:03 2554 кўрилди

alt

“Ўзбекконцерт” давлат муассаси ёш хонанда Ҳадичанинг лицензияси тугатилганини маълум қилди.

“Лицензиат Хадича Курбанова билан тузилган Лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши  “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 30 ноябрдан тугатилганлиги билдирамиз”, - дейилади хабарда.

Хонанда Ҳадича шу йилнинг ноябрь ойида "Истиқлол" санъат саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини ўтказган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  05 декабр 2017, 09:53
Хозирги кундаги хонанда (санъаткор дейишга арзимайдиганлари 90 фоиз) ларнинг барчасини жонли ижро орқали аттестациядан бадиий кенгашдан ўтказиш керак.Янги каналлар (ЗЎР ТВ, МТВ, КАРАВАН ва бошқаларида) хар қайси хонанда ўзича бир бачкана лойихани тайёрлаб жонга тегиб кетишди, овқат тайёрлашдан бошқа иши йўқми буларнинг хайронсан ? ҚВЗ чиларку умуман жонга тегишди билмадим ўзларича нималарни кашф қилишади хайронсан ?
Мехмон
  03 декабр 2017, 07:15
Маданият ва маърифат каналида хорижлик аёл хонанда ва узбек созандалари синтез кушиклар ижро этишди.
Зур.!!
Сотувга чикарилса булади.
Телеканалга рахмат.
Реклама