"Ўзбекконцерт" 4 нафар хонанданинг лицензиясини олиб қўйди
11 июл 2017, 21:16 4507 кўрилди

alt

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 4 нафар хонанданинг лицензияси 2017 йил 11 июлдан тугатилганини маълум қилди.

“Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродовлар билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама