Ўзбекистондаги биринчи кечки шоу дастури эфир юзини кўрди
13 декабр 2016, 09:46 2769 кўрилди

alt

Аввалроқ Milliy TV телеканали томонидан Ўзбекистон телевидениесида биринчи бора кечки шоу тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.

«MTV Show» деб номланган ушбу дастур 12 декабь куни илк эфир юзини кўрди. Дастурнинг премьера сонида хонанда Зиёда меҳмон бўлди. Бошловчилар Иззат Ибрагимов ҳамда Миршакар Файзуллаев меҳмонни турли қизиқарли синовлар билан синади. Якунда Зиёда ўз репертуаридаги қўшиқлардан бирини жонли куйлаб, томошабинларни сийлади.

«MTV Show» душанбадан жумага қадар кечки соат 21:00да намойиш этиб борилади. Навбатдаги сонларда ҳам томошабинлар таниқли шахслар билан суҳбатлар, кун янгиликлари, ҳазил-мутойибалар, бошловчиларнинг импровизациялари ҳамда жонли мусиқадан баҳраманд бўладилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 декабр 2016, 00:45
Бу каналлар Хоразмда качон курсатади
Мехмон
  13 декабр 2016, 10:56
Qoraqalpoqta nimaga Mtv korsatmayapti 1-dekabrdan korsatadi degandiku poisk berdik foydasi yoq DVB-T raqamli tyuner
Реклама