"Ўзбекфильм"га янги директор тайинланди
07 ноябр 2017, 18:39 1565 кўрилди

 

Фотиҳ Ҳамитович Жалолов "Ўзбекфильм" АЖ директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори 30 октябрда тегишли буйруқни имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилади.

Фотиҳ Жалолов илгари Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Аввалроқ, “Ўзбекфильм” директори Ҳилол Насимов ўз лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама