Фотолавҳа: Интизорлик билан кутилган концерт
17 ноябр 2017, 20:01 1617 кўрилди

alt

Шу йилнинг 14 -15-16 ноябрь кунлари хонанда  Баҳром Назаров ва унинг мухлислари учун интизорлик билан кутилган онлар бўлди: “Истиқлол” санъат саройида хонанданинг  “Интизор” деб номланган янги концерт дастури бўлиб ўтди.

Ҳисоб бўйича учинчи ва илк бора уч кун ўтказилган концертда 20 дан зиёд қўшиқлар ижро этилди. Концерт “Ўзбекистон” қўшиғи билан бошланди.  Тингловчилар орасида жуда яхши оммалашган “Айрилдим”, “Хато қилдим”, “Изи қолди”, “Кечикиш”, “Қарамадинг”, “Наҳотки” каби тароналар билан концерт давом этди.  Шунингдек, хонанда  тожик ва турк тилларида ҳам қўшиқлар ижро этди.

Қизиқчи Шукрулло Исроилов эски ва янги ҳазиллари билан келганларнинг юзига табассум улашди. Ашаддий мухлислар иштирокида кичик танлов ўтказиш вазифаси ҳам Шукрулло Исроиловга топширилди. Мухлислар Баҳром Назаров ижросидаги севимли қўшиқлардан бирини бирма-бир куйлаб беришлари лозим бўлди. Энг кўп олқиш олган ижрочи учун қимматбаҳо совғалар ва китоблар совға қилинди.

Шу ўринда қайд этиш керак, концерт олди ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар томонидан хонандага ёшларни китоб ўқишга тарғиб қилиш мақсадида концертнинг ўзида акция ёки бирор тадбир ўтказиш таклифи билдирилган эди. Хонанда ва концерт ташкилотчилари ушбу таклифни инобатга олиб, ашаддий мухлисларга китоблар совға қилишди.

Мухлислар учун яна бир янгиликлардан бири ёш, иқтидорли хонанда Шаҳзод Назаровнинг дебют чиқиши бўлди, дейиш мумкин. Фамилиядош шогирдини  таништирган устоз унга омадлар тилади ва ўзи ҳам бир неча йиллар олдин ҳудди шундай шогирд бўлиб, устози Озодбек Назарбековнинг концертларида чиққан дамларини эслади.

“Паризода” рақс ансамбли раққослари томонидан ижро этилган рақслар концертга янада жозиба баҳш этди.

Шу тариқа Баҳром Назаров навбатдаги “ижодий имтиҳон”дан аъло баҳолар билан ўтди, десак янглишмаймиз.

Фото:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама