Эндиликда хонандалар "Ўзбекконцерт"дан лицензия олиш учун Бадиий Кенгаш олдида жонли куйлаб берадилар
13 июл 2017, 15:24 4177 кўрилди

alt

Авваллари хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда эса улар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига келиб ўз репертуарларидаги қўшиқларни шоир, бастакор ҳамда устоз хонандалардан иборат Ижодий вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Шундан сўнг ижодий гуруҳнинг хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, яқинда Ижодий вакиллар гуруҳининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтган ва унда 32 нафар лицензиатнинг қўшиқлари Кенгаш аъзолари олдида жонли равишда тингланган.

Қайд этилишича, Президент виртуал қабулхонасига лицензия олиш тартиби юзасидан турли савол ва таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан илк маротоба ошкора тартибда, шаффофлик тамойили асосида очиқ Бадиий Кенгаш ташкил этилмоқда.

Мазкур янгиликлар халқимиз, айниқса, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган саёз, савияси паст, миллий маънавиятимизга зид бўлган қўшиқлар пайдо бўлишини бартараф этиш мақсадида қилинмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 июл 2017, 13:00
Яна "таниш-билиш", яна олди-берди"!!!
Ишониш кийин!
Хакикий санъаткорларимиз утиб кетдилар аммо улар калбимизда абадий! Хозиргиларни ижодини умри киска. Узлари хам тез орада унутилиб кетади.
Шахзода деганлари умуман жонлига йук экан, концертида эшитиб "бугилган товук"ни хайкиригига ухшаб чикди, шундан кейин хурматим йуколди унга. Качон у тулик жонли ижрода концерт беради, кизик, ха демай 40-ешга етиб колдию? Улугбек Р., Сардор Р., Зиеда К., Алишер Ф., лар качон тулик жонли концерт бера олишади?! Малика Эгамбердиева хаммани лол колдирди, 2-кун жонли концерт бериб уша "олифта"ларни довда колдирди. Маликага ухшаганлар купайсин!
Мехмон
  14 июл 2017, 12:37
Guli Asalxo'jayeva, Dineyra, Lola Yo'ldosheva, Nilufar Usmonova
Буларни умуман таланти йўқ жонли ижро умуман 0, буларга узи ким лицензия берган?
Булар (қўшиқчи) куз буямачиларга мазза шоир бастакор узи тайёрлаб беради,
Мехмон
  13 июл 2017, 16:08
Жуда ҳам яхши иш бўлар эди. Ҳақиқий таланти бор хонандаларга лицензия берилса. Таланти йўқ ўзларини "санъаткормиз" деб юрганлар тўйларга чиқиб одамларнинг неча-неча минг долларларини олиб чет элма-чет эл ялло қилиб юришибди. Мани дадам таланти йўқ санъат нима эканлигини яхши тушунмасдан ТВда ашула айтиб турганларни кўриб аччиғи чиққандан бунақаларни стройкага олиб бориб босиб ишлатиш керак ёки бунақалар трактор хайдашдан бошқасига ярамайди деб айтадилар. Энди хақиқий истедод эгаларининг замони келмоқда бунинг учун ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА КАТТА РАҲМАТ
Реклама