Атлас ва адрас миллий матолари ЮНЕСКО реестрига киритилди
13 декабр 2017, 16:21 604 кўрилди

alt

“Марғилон ҳунармандчилик маркази тажрибаси” номзодномаси, яъни ўзбек ипак матолари – атлас ва адрасни тайёрлаш бўйича кўҳна билим ва кўникмалар ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича “Илғор тажрибалар реестри”га киритилди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Бу бўйича қарор 2017 йил 4-9 декабрь кунлари Жанубий Корея Республикасининг Чужу шаҳрида ўтказилган номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг XII сессиясида қабул қилинди.

ЮНЕСКОнинг ушбу реестридан Марказий Осиё давлатларидан биринчи бўлиб Ўзбекистон номзодномаси ўрин эгаллади. Шунингдек, “Хоразм рақси - Лазги” номзодномаси тайёрланиб, ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритиш учун тақдим этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама