Алишер Файз хонадонида учинчи фарзанд дунёга келди
19 ноябр 2013, 10:15 4874 кўрилди
alt
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Турдиев фарзандли бўлди. Бугун, 19 ноябрь куни соат тунги 3 ларда хонанданинг рафиқаси қиз фарзандни дунёга келтирди. 
Алишер Турдиевнинг бир қиз ва бир ўғли бор эди. Энди унинг қизалоқлари иккита бўлди. 
Алишер Файз тахаллуси билан яхши таниш бўлган хонанда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган эди. Миллий эстрада йўналишида ижод қиладиган Алишер миллий оҳангдаги қўшиқлари билан шуҳрат қозонган. Бундан ташқари у ўзининг аксарият қўшиқлари матни муаллифи ҳамдир. 
 
 
Шархлар
Реклама