50 ёшли Мавлуда Асалхўжаева яна ёшлар эътиборини қозонмоқчи
21 ноябр 2013, 14:30 2527 кўрилди

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева йил сўнгида ижодга маҳкам бел боғлаганини маълум қиляпти. Айни дамда янги мусиқий альбомини чиқариш истагида юрган хонанда 10 дан ортиқ қўшиқларни тайёрлаб қўйди.

Шу ҳафтадан эътиборан унинг янги тароналари республикамиз радио тўлқинларида янграй бошлади. Асалхўжаеванинг янги “Севарман” номли қўшиғининг ёшлар орасида ҳам оммалашиши кутилмоқда, чунки унда хориж мусиқасидаги услублардан кенг фойдаланилган ва бу Асалхўжаева ижодида янгилик деса бўлади.

Феврал ойларида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётган хонанда 3 та янги клипни мухлислари эътиборига ҳавола этишни режалаштиряпти. 

 

Шархлар
Мехмон
  21 ноябр 2013, 17:09
Пластик операциями?
Реклама