
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тадбирда шарқшунослик, археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, кулолчилик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ ҳорижий ва 100 дан ортиқ маҳаллий олим ва экспертлар иштирок этади. Улар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландии, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан дунё илм-фани вакиллари – машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар,шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш), кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор.
Илмий анжумандан кўзда тутилган мақсад - Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ўрганиш ва сақлашдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон ҳудудида ва дунёнинг турли мамлакатлари музейларида сақланаётган моддий ва бадиий маданиятнинг нодир объектларига бағишланган маърузалар тингланиши кутилмоқда.
Тадбирнинг асосий воқеаси «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» (лойиҳа муаллифи ва раҳбари - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ф.Абдухолиқов, лойиҳанинг илмий раҳбари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Э.Ртвеладзе) эксклюзив маданий-маърифий медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлади.
Тадбирда «Ўзбекистоннинг маданий мероси” туркумида уч тилда нашр этилган китоб альбомларнинг дастлабки беш жилди - «Шарқ давлат музейи тўплами» (Москва ш.,), «Россия этнография музейи тўплами» (Санкт-Петербург ш.), «Третьяков давлат галереяси тўплами» (Москва ш.), «Ўзбекистон гиламлари ва кашталари дунё тўпламларида» (Россия, АҚШ, Канада, Австралия), шунингдек, «Алишер Навоий асарлари Россия миллий кутубхонаси тўпламларида» (Санкт-Петербург ш.) китоблари намойиш этилади.
Бундан ташқари, нашр этишга тайёрланаётган 6 та жилд – «Ўзбекистоннинг мусиқий мероси», «Давлат Эрмитажи тўплами», «Давлат тарих музейи тўплами», «Шарқ қўлёзмалари институти тўплами», «Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрлар оша сақланган анъаналар» ва «Германия музейлари тўпламлари» тақдимоти ҳам ўтказилади. Ҳар бир жилдни тайёрлаш кураторлари Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, санъатшунослари, мусиқашунос ва шарқшунослари ҳисобланади.
Тадбир иштирокчиларига, шунингдек, дунёнинг турли музейларида сақланаётган Ўзбекистоннинг коллекциялари тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар ҳам намойиш этилади. Шу мақсадда лойиҳанинг ижодий гуруҳи томонидан дунёнинг 15 та музейида тасвирга олиш ишлари олиб борилди ва таниқли олимлардан интервьюлар олинди. Тадбирнинг тантанали воқеаси лойиҳанинг илмий раҳбари, машҳур археолог, тадқиқотчи, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзени 75 йиллиги билан муборакбод этишга бағишланади.
Тадбирнинг чет эллик иштирокчилари бўлган профессорлар, тарих, санъатшунослик фанлари докторлари, санъат соҳасидаги етакчи экспертлар томонидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишланган қисқа маърузалар тайёрланади. Шунингдек, ташкилотчилар ва тадбир иштирокчиларидан конгрессга маҳсус қутловлар олиниши кутилмоқда, улар уч тилда нашр этиш режалаштирилаётган тадбирнинг маҳсус журналига киритилади.
Конгресснинг қўшимча тадбирлари дастури:
– ЭОАВМА фольклор медиа фестивали, шунингдек, энг яхши палов танлови;
– Регистон майдонида ноёб мусиқий томоша –«Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги” 3D мэпинги томошаси;
– Мирзо Улуғбек мадрасасида ўзбек гиламдўзлари ва каштачиларининг энг яхши гилам буюмлари ва сўзаналари кўргазмасида ва “Ўзбекистон гиламлари ва сўзаналари дунё тўпламларида» альбоми тақдимоти;
– Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси ва туристик салоҳиятини оммалаштиришга қаратилган «Караван-ТВ» йўлдош мультимедиа телеканали тақдимоти ва очилиши;
– Самарқанддаги «Боғишамол» шарқона боғида “Ўзбекистоннинг мусиқий мероси” китоб-альбоми тақдимоти.
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими "Ўзавтотранс" раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Аббосовнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради