$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёшлар ишлари агентлиги вакили Амир Темур ҳиёбонига тўпланган ёшларга мурожаат билан чиқди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда россиялик блогернинг ўз обуначиларига пул тарқатиши ҳақидаги чақируви ортидан кўплаб фуқароларнинг Амир Темур хиёбонида тўплангани акс этган видеолар тарқалди. Блогер ташаббуси билан 13 июль куни соат 22:30ларда асосан ёшлар иборат бир гуруҳ фуқароларнинг ҳиёбонда тўпланиши кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.

Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошкармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдириб, ёшларни огоҳликка чорлади.

– “Хабарингиз бор, юртимиздаги эпидемиологик вазият сабаб бир қанча ковид-марказлар фаолияти қайта тикланди. Оммавий тадбирларга вақтинчалик чекловлар қўйилди. Пойтахтда юзлаб ёшлар – волонтёрларимиз Тошкент шаҳридаги ковид-марказларда эрта-ю кеч фаолият юритишмоқда”, дейди А. Назиров.

У ёшларга йўллаган мурожаатида бундай шароитда улардан оммавий равишда тўпланмасликлари, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраган. Бунинг ўрнига барча ёшларни бирлашиб, вакцина олишда фаол иштирок этишга чақирган.

– “Шундагина коронавирусдан тезроқ қутиламиз ва биргаликда яна тадбирларни ташкил қиламиз”, дея таъкидлаган Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошкармаси бошлиғи.