$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркий ташкилот доирасида Инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Фото: Дунё АА Фото: Дунё АА

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича тегишли битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Жамғарма фаолияти — тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.