$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади. Ушбу ҳаракат оқибатида кўплаб ташқи сиёсат идораси ходимлари қурбон бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 11 январь куни Кобул шаҳрида мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралашини билдирди.

Вазирлик баёнотига кўра, ушбу ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди.

«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Кобул шаҳрида террорчи ўзини ТИВ биноси ёнида портлатиб юборганди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одам жароҳатланган.