$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

TBC банки Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

TBC банки

TBC акциядорлик тижорат банки Ўзбекистонда банк операцияларини бошлади. Бошланғич босқичда хизматлар синов тарзида тақдим қилинади. 

TBC мижозларга асосан бир хил номга эга рақамли банкнинг «Space» онлайн-платформаси орқали хизмат кўрсатади. Биринчи синов бўлими 2020 йил 26 июнь куни очилди. 

TBC ўз мижозларига қуйидаги маҳсулотларни тақдим қилади:

• Жорий ва омонат ҳисобварақлар;

• Онлайн микроқарзлар ва маошга асосланган кредитлар; 

• Банк карталари, пул ўтказмалари ҳамда коммунал тўловлар, бошқа турдаги операциялар; 

• Мақсадли микроқарзлар. 

TBC нинг Ўзбекистондаги бош директори Сандро Ртвеладзе келгусидаги режалар билан ўртоқлашаркан, жумладан, куйидагиларни айтиб ўтди: «Мен мамнуният билан Ўзбекистонда TBC банк операциялари бошланганини эълон қиламан. Биз 2020 йил апрель ойида лицензия олган пайтимиздан бошлаб ҳозирги кунгача операцион ва тартибга солиш ишларини якунладик. Энди ёпиқ бета-синовга тайёрмиз. Унинг доирасида барча тизимлар ишини яхшилаш мақсадида мижозларга фақат “таклиф бўйича” тартибида хизмат кўрсатамиз. Кенг аудиторияга хизмат кўрсатишни бошлаш 2020 йилнинг август ойига режалаштирилган». 

Маълумот учун, TBC очиқ акциядорлик жамияти 2016 йилда Англия ва Уэльсда рўйхатдан ўтган. 2016 йил 10 августда TBC PLC жамияти TBC Bank («TBC Bank») ОАЖ назорат қилувчи компанияга айланган. TBC PLC акциялари Лондон фонд биржасида TBCG белгиси остида котировка қилинади ва FTSE 250 Index рўйхатига киради.