$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Сенат раиси БМТ Бош котиби ўринбосари Татьяна Валовая билан учрашди

Фото: Senat.uz Фото: Senat.uz

5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Татьяна Валоваяни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги кўп қиррали фаол ва самарали ҳамкорликка оид муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Т.Нарбаева кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини, Ўзбекистон БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа йирик халқаро шартномаларнинг мақсад ва тамойилларига содиқлигини намоён этиб, ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариб келаётганлигини таъкидлади. 

Учрашув якунида томонлар тизимли мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олдилар.