$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Янгийўлда 382 млн сўмлик «Селофен» дорисини олиб кетаётган самарқандлик фуқаро қўлга олинди

Янгийўлда 382 млн сўмлик «Селофен» дорисини олиб кетаётган самарқандлик фуқаро қўлга олинди

Янгийўл туманида 382 млн сўмлик «Селофен» дорисини олиб кетаётган самарқандлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Янгийўл туман ИИБ тезкор ходимлари 15 октябрь куни Самарқанд вилоятида яшовчи 32 ёшли И.Х. "Кобальт" автомашина «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида М-39 автомагистралининг Янгийўл туман ҳудудида тадбир иштирокчилари томонидан гумонланиб тўхтатишади. Автотранспорт воситасининг салони кўздан кечирилганда, пакетлар ўралган таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган, бирламчи нархи 382 миллион сўмга тенг жами 3.820 дона «Селофен» дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Қўлга олинган шахс билан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида, у ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларини таниши — Самарқанд вилоятида яшовчи 27 ёшли М.Х. дан сотиб олганлиги аниқланган. Тадбир давомида М.Х. ҳам қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, И.Х. ҳамда М.Х. га нисбатан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан бир қатор кучли таъсир қилувчи модда (дори)лар савдоси тартибга солинган.