$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда 2 йилдан буён 12 нафар шахсни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келаётган аёл қўлга олинди

Самарқандда 2 йилдан буён 12 нафар шахсни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келаётган аёл қўлга олинди

Самарқанд вилоятида 2 йилдан буён 12 нафар шахснинг паспортини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиб келган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, ўзига қарам қилиб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаб келган. Уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К. жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “Б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.