$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Қандай қилиб пулни тежаш мумкин?

Қандай қилиб пулни тежаш мумкин?

Тежаш қобилияти деярли ҳамма учун: бойлар ва камбағалларга ҳам бирдек муҳимдир. Тежаш ва хазина бутунлай бошқа-бошқа тушунчалардир. Қизғанчиқ бўлиб бахтсиз яшаш ҳам аҳмоқлик. Тежаш эса мақсадга мувофиқдир.

Диққат қилинг! Тежамкорлик худди гигиена ёки тартиб борасидаги шахсий қобилиятга ўхшайди. Тежамкорлик нафақат пул тежашга, балки ўз-ўзини бошқариш қобилиятини ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.

1. Пулга бўлган муносабат

Кўп нарса бизнинг нуқтаи назаримизга боғлиқ. Агар сизда пулни ёмонлик ёки ахлоқсизлик манбайи деб, бой бўлиш керак эмас деган ички фикр мавжуд бўлса, қанча маслаҳат тингласангиз ҳам уларга риоя қилишингиз қийин бўлади. Баъзида амал қилсангиз ҳам улар сизга фойда келтирмайди.

Ҳар бир тавсия тўғри ишлаши учун аввал ўзингиз пулни қандай тежашни ва тежаш сизга нима учун кераклигини тушуниб олинг. Мақсадга эришиш учун пулга бўлган муносабатни тўғри шакллантириш лозим.

2. “Копилка”лардан фойдаланинг

Оддий, аммо самарали усул. Бир нечта кичик пул йиғиладиган идишлардан (уни уйда ясасангиз ҳам бўлади. Бунинг учун оддий ичи бўш банкани олиб, уни худди қишга ёпиладиган банкалардек қопқоқ билан ёпасиз, атрофини эса турли мато, тақинчоқлар билан ичи кўринмайдиган қилиб безайсиз) олинг ва унга турли хил қийматдаги пуллардан солиб туринг. Бироқ уни камида 5 йилсиз очманг.

3. Ўзингиздан сўранг

Мунтазам равишда ўзингиздан у ёки бу нарсани сотиб олиш фикри сизга қаердан келганлигини сўранг. Реклама сабаб ёки мода туфайли шу нарсани олмоқчимисиз? Сиз фақат ўзингизга нима кераклигини тушуниб олинг. Маркетологлар тавсия қиладиган кераксиз товарларга учманг.

5. Захира йиғиш

Захира йиғиш тежамкорлик қобилиятини ривожлантиради.

• узоқ сақланиб турадиган маҳсулотларни улгуржи сотиб олинг;

• квартира, интернет, телефон учун олдиндан тўланг;

• кейинроқ фойдаланиладиган уй-рўзғор буюмларини сотиб олинг;

• Бирон нарса бепул берилаётган бўлса уларни олинг, фақат бу нарса фойда келтиришига кўзингиз етса.

Эътибор беринг. Ҳамма текин тарқатилган нарсалар билан уйингизни тўлдиришингиз шарт эмас. Эҳтимол, кимнингдир керак бўлмай қолган мебелидан сиз янги замонавий мебел яратишингиз мумкиндир. Бу пулни анача-мунчага тежайди.

5. Ортиқча пул тўламанг

Бу ҳамма нарсада ўзини намоён қилади, шунчаки ушбу консепсияга риоя қилиш керак. Ҳеч қачон товар ва хизматлар учун ортиқча пул тўламанг.

6. Ўзингиз қилинг

Қўлингиздан келадиган нарсаларни ўзингиз ясашга ҳаракат қилинг. Шунингдек, ўзингиз бажара оладиган хизмат турларини ҳам ўзингиз қилсангиз анча-мунча пулни тежаб қоласиз.

7. Бартердан фойдаланинг

Нарса алмашиш йўлларини изланг. Сизга кераксиз бўлган буюм бошқаларга керак бўлиши мумкин. Ундаги нарса эса, эҳтимол, сизга керакдир. Бу орқали сиз нафақат пул тежайсиз балки янги танишлар ҳам орттирасиз.

Теги :
Иқтисодиёт