$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида энг кўп қайси сўзларни ишлатгани маълум

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Президент 20 декабрдаги парламентга мурожаатида энг кўп «таълим» (25 марта), «аҳоли» (22 марта), «мактаб» (23 марта), «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» сўзларини ишлатди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мурожаат таҳлилини тақдим этишди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидаги нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди.

Мурожаатнома 2 соат 25 дақиқа давом этди. Президент унда 6 502 та сўз ишлатди. Фойдаланилган сўзларнинг энг узуни 15 ҳарфдан, ўртача битта сўз 7 та ҳарфдан иборат.

Давлат раҳбари нутқида энг кўп эътибор қаратган йўналиш — бу «таълим», «аҳоли», «мактаб», «ҳалқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» бўлди.

Мурожаатда «таълим» сўзи 25 марта, «мактаб» сўзи 23 марта, «шахс» ва «халқ» сўзлари 22 марта, «конституция» ва «инвестиция» сўзлари 20 марта, «тадбиркор» сўзи 19 марта ва «маҳалла» сўзи 18 марта ишлатилган.

Нутқда асосий эътибор таълим-тарбия соҳасига қаратилди, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳақида кўп гапирилди. Шунингдек, муҳим йўналишлардан бири таълим сиёсати бўлди.