$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида нималарни биласиз?

Нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон республикасининг таълим тўғрисидаги қонунида нодавлат таълим ташкилоти фаолияти назарда тутилган.

Унга асосан нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериши белгилаб ўтилган.

Ушбу қонунда нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга ошириши белгилаб қўйилган ва нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан қуйидаги фаолият турлари учун лицензия олинади:

- мактабгача таълим;

- умумий ўрта таълим;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

- олий таълим;

- олий ўқув юртидан кейинги таълим;

- кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

- мактабдан ташқари таълим.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади, давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берилади.

Нодавлат таълим ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши ва юқори касбий маҳоратга эга бўлган педагог кадрлар ва бошқа кадрларни жалб қилиш керак бўлади.

Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаcи ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

Тошкент давлат юридик университети

Ихтисослаштирилган филиали

катта ўқитувиси Ф.Досумходжаев

Теги :
Жамият