$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори қанча?

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори қанча?

Маълумки, 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм;

— энг кам ёшга доир пенсиялар – 466 680 сўм;

— болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – 466 680 сўм;

— зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 286 390 сўмдан иборат.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўмни ташкил қилади.

Президентнинг тегишли Фармони билан, 2020 йил 1 сентябрдан пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди ва қуйидагича белгиланди:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;

— ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;

— болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;

— зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўм.

Теги :
Иқтисодиёт