$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати расман тугатилди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Хоразм вилояти собиқ ҳокими Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди, дейилади хабарда.

Эрманов аввалроқ Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.