$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон иқлим муаммоларидан энг кўп жабр кўраётган давлатлардан бири

иқлим 1

Дубайда БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси ижрочи котиби Эми Франкел, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ масалалари бўйича Давлат котиби Стив Барклай, JNCC ва CMS COP собиқ раиси, иқлим ўзгариши бўйича маслаҳатчи, профессор Колин Галбрейт иштирок этди.

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ

Тадбирда БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция ҳисоботи ҳақида маълумот берилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси ижрочи котиби Эми Франкел ҳисобот иқлим ўзгариши кўплаб кўчиб юрувчи турларга бевосита таъсир қилаётганини аниқлашга хизмат қилишини таъкидлади. Ўзлари яшайдиган экотизимларнинг ажралмас қисми бўлган миграция турлари иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва иқлим хавф-хатарларига чидамлилигини ошириш учун муҳим экотизимларни қўллаб-қувватлайди.

“Табиат ҳаётимизнинг асосини ташкил этади — экотизимлар, озиқ-овқат, сув хавфсизлиги, соғлом иқтисодиёт барчамизга боғлиқдир. Кўчиб юрувчи турларнинг иқлим ўзгариши натижасида дуч келадиган муаммолари эса атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мувофиқлаштирилган глобал ҳаракатлар зарурлигини кўрсатади, шунинг учун Буюк Британия табиатни тиклаш, биологик хилма-хиллик йўқолишини тўхтатиш ва эришиш бўйича саъй-ҳаракатларда етакчи роль ўйнайди. 2030 йилгача қуруқлик ва денгизнинг 30 фоизини ҳимоя қилишни мақсад қилганмиз”, – деди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Давлат котиби Стив Барклай. 

Бу борада махсус чоралар мавжудми?

Тадбирда заиф кўчиб юрувчи турларнинг ўзгарувчан иқлимга мослашишига ёрдам бериш учун тезроқ ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди. Қўриқланадиган ҳудудларнинг кенг қамровли ва ўзаро боғланган тармоқларини яратиш ҳамда ҳудудларни муҳофаза қилишнинг бошқа самарали чоралари иқлим ўзгаришига жавобан турларнинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга, баъзи ҳолларда инсоннинг бевосита аралашуви, масалан, турларнинг заиф популяцияларини кўчириш керак бўлади.

Ўзбекистон иқлим муаммоларидан энг кўп жабр кўраётган давлатлардан

"Ўзбекистон экотизим деградацияси, яшаш муҳити ва биохилмахилликнинг йўқолишига жиддий таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан энг кўп жабр кўраётган давлатлардан ҳисобланади. Ҳукуматимиз минтақавий трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биологик хилмахилликни, кўчиб юрувчи турларни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, миллий, минтақавий ва глобал миқёсда чора кўриш тарафдори. 2024 йил 12–17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида “Табиат чегара билмайди” шиори остида бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) томонлар конференциясининг 14-йиғилишида бу борадаги муҳим муаммоларга эътибор қаратилади”, – деди Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

132 давлатни жамлаган конвенция

Маълумот учун, БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси (CMS) кўчиб юрувчи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш жойларини сақлаш ҳамда улардан барқарор фойдаланиш учун глобал платформани тақдим этади. Ушбу конвенция ҳукуматлар ва ёввойи табиат бўйича мутахассисларни бутун дунё бўйлаб қуруқлик, сув ва қушлар миграция турларини ҳамда уларнинг яшаш жойларини сақлаш эҳтиёжларини қондириш учун бирлаштиради. Конвенция 1979 йилда кучга кирганидан бери унинг аъзолари сони барқарор равишда ўсиб борди ва Африка, Марказий ва Жанубий Америка, Осиё, Европа ва Океаниядан 132 та иштирокчини қамраб олди.

Таъкидлаш жоизки, "Иқлим ўзгариши ва кўчиб юрувчи турлар: таъсирлар, табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар, кўрсаткичлар ва экотизим хизматларини кўриб чиқиш" ҳисоботи Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати томонидан Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ёрдамида тақдим қилинади. Ҳисобот иқлим ўзгариши бўйича конвенция ва Британиянинг орнитология трести (BTO) томонидан тайёрланган.

60 000 мингга яқин орнитологлар меҳнати маҳсули

BTO (British Trust for Ornitology) — 1932 йилда ташкил қилинган Буюк Британиянинг қушларни ўрганиш бўйича етакчи хайрия ташкилоти бўлиб, қушлар ва табиатнинг келажагини таъминлашга хизмат қилади. У ўзининг илм-фан, мониторинг ва маълумотларидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида тўғри қарорлар қабул қилиш учун фойдаланади, бошқаларни қушларнинг мўъжизаси билан илҳомлантиради ва уларга ташкилот билан ишлаш имкониятини беради. Ошиб бораётган аъзолар ва 60 000 га яқин кўнгилли қуш кузатувчилари BTO сўровларига ҳисса қўшиб, Буюк Британиядаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларни асословчи маълумотларни тўплайдилар. BTO ходимлари сўровлар ва лойиҳалар натижалар таҳлилини ўтказади ҳамда эълон қилади.

Ҳисоботда, шу билан бирга, ҳароратнинг глобал кўтарилиши кўплаб кўчиб юрувчи турлар гуруҳларига салбий таъсир қилиши қайд этилган. Хусусан, иқлим ўзгариши кўчиб юрувчи турларнинг тарқалиши ва миграция вақтига таъсир кўрсатади. Бу эса, масалан, сузиб юрувчиларда кўпайиш даври ва ўлжа турлари энг кўп бўлган вақт ўртасида номувофиқликни келтириб чиқаради.

Иқлим ўзгариши — инқирознинг асосий омили

Таъкидлаш жоизки, биологик хилмахиллик глобал миқёсда мисли кўрилмаган суръатларда камайиб бормоқда ва иқлим ўзгариши бу инқирознинг асосий омилларидан биридир. 2021 йилда дунёдаги етакчи олимлар биологик хилмахилликнинг йўқолиши ва иқлим ўзгариши муаммолари узвий боғлиқ эканлигини, иккаласини биргаликда ҳал қилиш лозимлигини таъкидлашди. Ўтган йили қабул қилинган Kunming-Monreal глобал биохилма-хиллик дастурида иқлим ўзгаришига қарши курашда табиатга асосланган ечимлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этилган. Кўчиб юрувчи турларни ва уларнинг яшаш жойларини сақлаш ҳам биологик хилмахилликни, ҳам экологик муаммоларни ҳал қилишнинг муҳим қисмидир.

“Ушбу ҳисоботда иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб миграцияга боғлиқ бўлган кўплаб турларга сезиларли таъсир кўрсатаётгани ҳақида ишончли илмий далиллар келтирилган. Вақт кўплаб иконик турлар учун келажакка ишора қилмоқда. Биз муаммоларга ечимлар топиш мумкинлиги ҳақида глобал хабардорликни оширишимиз керак. Ҳукуматларни ушбу ҳисоботдан ҳаракат қилиш, миграция турларига ёрдам берадиган ва иқлим ўзгариши таъсирини камайтирадиган табиатга асосланган ечимларни излаш учун фойдаланишга чақирамиз”, – JNCC ва CMS CОРнинг собиқ раиси, Иқлим ўзгариши бўйича маслаҳатчи профессор Колин Галбраит.

Маълумот учун, JNCC — Табиатни муҳофаза қилиш қўшма қўмитаси Буюк Британиянинг барча тўрт давлати учун табиат борасидаги ягона ташкилот бўлиб, фан ва табиатни уйғунлаштирувчи илмий далиллар ва маслаҳатларни тақдим этиб келади. 30 йилдан ортиқ вақт давомида JNCCнинг ишончли тажрибаси, фидойилиги ва кўникмалари табиатни муҳофаза қилиш ва тиклашга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Табиий ва техноген офатлардан табиатни ҳимоялаш лозим

Сув билан таъминланишнинг ўзгариши сув-ботқоқ ерларининг йўқолишига ва дарёлар оқимининг қисқаришига сабаб бўлади, бу эса балиқ ва сув қушларининг миграциясига таъсир кўрсатади. Кўчки ва шунга ўхшаш иқлим билан боғлиқ экстремал ҳодисалар яшаш жойларининг жиддий бузилишига олиб келади. Кўчиб юрувчи турлар экотизим функцияси ва иқлим ўзгаришини юмшатишда муҳим аҳамиятга эга. Кўпгина миграция турлари уруғлар ва озуқа моддаларининг ҳаракати ва тарқалиши билан боғлиқ. Шунингдек, бу турлар қирғоқ эрозиясини камайтиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида кўчиб юрувчи турларни иқлим ўзгаришининг салбий асраш учун ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Маълумот учун, ушбу ҳисоботнинг тақдимоти 2024 йил 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) томонлар конференциясининг 14-йиғилишида ўтказилади.