$
 12774.34
-10.63
 13848.66
17.88
 132.17
0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Қашқадарёдаги Меҳрибонлик уйини тугатишни таклиф қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Қашқадарёдаги Меҳрибонлик уйини тугатишни таклиф қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйидаги текширувлардан сўнг бу ерни тугатишни таклиф қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизматига кўра, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Хизмат сафари 2021 йил 15 март кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўрганишлар Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида давом эттирилганида, бу ердаги тиббиёт хонаси, стоматолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш экани, болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун етарли шароитлар мавжуд эмаслиги, мебеллар эскилиги аниқланган.

Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари диққатини тортган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилганлиги карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолганлиги, гўшт рангининг ўзгарганлиги, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмен кружкаларда чой берилаётганлиги кружкаларнинг ушлашга қулоқлари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфлилиги ва бир қатор камчиликлар аниқланган.

Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилди. Ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга мажбурий кўрсатмалар берилган.

Теги :
Жамият