$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон туманида янги ҳоким иш бошлади

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

Бахтиёр Маматкаримов Андижон тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Тайинловга қадар у “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Туманнинг аввалги ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун лавозимидан озод этилган эди.