ТЕХНОЛОГИЯЛАР 1 Шархлар 3449 кўрилди

Тошкентдаги ретро автомобиллар нархлари билан танишинг

дек 10 / 2015

alt

Рўйхатнинг биринчи ўринидан 1942 йилда ишлаб чиқарилган Standart седани жой олди. Ушбу Америка автомобили нафақат Ўзбекистонда балки дунёдаги ноёб марка ҳисобланади.

Машинанинг пробеги 30 000 км, нархи —57 млн сўм атрофида.

alt

Кейинги экспонат — машҳур совет автоулови ГАЗ М-20 «Победа». 1957 йилда ишлаб чиқарилган. Нархи —57 млн сўм атрофида.

alt

50-йилларнинг машҳур автоси Москвич 401 ҳам рўйхатдан ўрин олган. Нархи- 85.5 млн сўмга баҳоланган.

alt

1954 йилда ишлаб чиқарилган олти ўринли гигант ГАЗ 12 ЗИМ, машҳур “Чайка”нинг аждоди ҳисобланади. 1949 ва 1959 йиллар ўртасида ЗИМдан 21 527 экземпляр ишлаб чиқарилган.
Нархи — 90 млн сўм.

alt

Пойтахт автобозоридаги энг қиммат ретро автоулов Ford v8 Super Deluxe седани. 1946 йили ишлаб чиқарилган автомобиль Ўзбекистонда ягона нусхададир. Унинг нархи-285 млн сўмга баҳоланган.

alt

Фото olx.uz

  • Notanish
    12 декабр 2015, 00:10

    Bizda ham 1972 yilda ishlab chiqilgan Vaz 2106 bor edi Italyan virsiyasida. Sotuvga quysam bularkan 30 mil. sumga bemalol olar ekan )))

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *