ЖЧ–2018. Россия термаси Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди
15 июн 2018, 12:52 1111 кўрилди

alt

ЖЧ-2018 мусобақасининг илк учрашувида Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борди ва йирик — 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда голларга Юрий Газинский, Денис Черишев, Артём Дзюба ва Александр Головинлар муаллифлик қилишди.

Ушбу гуруҳдаги иккинчи учрашув 15 июнь куни Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Шунингдек, “В” гуруҳида биринчи тур баҳслари ҳам ўтказилади. Соат 20:00 да Марокаш — Эрон, 23:00 да Испания — Португалия учрашуви старт олади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама