ЖЧ-2018. Франция — жаҳон чемпиони!

июл 15 / 2018

alt

Франция терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Бугун, 15 июль куни футбол бўйича Россия майдонларида ўтказилган ЖЧ—2018 мусобақаси ниҳоясига етди. Москвадаги «Лужники» стадионида ўтган финал учрашувида Франция (1998 йилги жаҳон чемпиони) ва илк бор финалга чиққан Хорватия терма жамоалари майдонга тушди. Ўйин 4:2 ҳисобида якунланди.

Французлар 18-дақиқада хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукич ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига олдинга чиқиб олди. 10 дақиқа ўтиб Иван Перишичнинг голи мувозанатни тиклади. Танаффус арафасида Антуан Гризманн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида французлар тўла устунликка эга бўлишди ва Поль Погба ҳамда Килиан Мбаппе ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Қолган вақт давомида хорватлар битта жавоб голи уришди, Марио Манжукич 69-дақиқада Льориснинг хатосидан фойдаланди - 4:2.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *