ЖЧ тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис комиссар сифатида ишлайди
02 апрел 2018, 11:13 3298 кўрилди

alt

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис — Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар беради.

Хабарда таъкидланишича, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган.

Аввалроқ, ФИФАнинг ЖЧ-2018да ишлайдиган ҳакамлар рўйхатида Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар борлиги хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама