ЖЧ-2018: Япония ва Сенегал терма жамоалари мухлислари ўйиндан сўнг стадионни чиқиндилардан тозалашди (+видео)

июн 20 / 2018

 

Жаҳон чемпионатида япониялик ва сенегаллик футбол мухлислари ўз терма жамоалари иштирокидаги учрашувлар якунлангач, стадионларни тозалашди. Улар барча чиқиндиларни йиғиб, махсус пакетларга солишган.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 нинг 1-тури доирасидаги Япония - Колумбия баҳси 2:1 ҳисобида якунланди. Ўйин Саранскдаги «Мордовия Арена» стадионида бўлиб ўтди.

Сенегал терма жамоаси Польшани 2:1 ҳисобида енгди. Ушбу учрашув Москвадаги «Открытие Арена» стадионида ўтказилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *