ЖЧ-2018. Жанубий Кореяга мағлуб бўлган Германия ўз тарихида биринчи марта гуруҳда қолиб кетди
28 июн 2018, 11:46 399 кўрилди

alt

27 июнь куни Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. 

F гуруҳида иштирок этаётган Германия терма жамоаси сўнгги турда Жанубий Корея терма жамоасига қарши куч синашди. Жамоа кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба қозониши шарт эди, аммо аксинча сўнгги дақиқаларда кореяликлар ажойиб футбол намойиш этиб ютуқни илиб кетишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда кореяликлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Жанубий Корея – Германия 2:0 

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Швеция Мексика устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва гуруҳ ғолиблигини қўга киритди. Мексика эса иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқадиган бўлди. Мексика – Швеция 0:3 

E гуруҳида иштирок этган Бразилия терма жамоаси ўзига келиб олганини кўришимиз мумкин. Бу сафар жамоа Сербияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 7 очко билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Коста-Рика билан дуранг қайд этган Швейцария эса 5 очко билан иккинчи бўлди. Сербия – Бразилия 0:2

Шундай қилиб, нимчорак финалда Бразилия терма жамоаси Мексика билан учрашадиган бўлди. Швеция эса чорак финал йўлланмаси учун Швейцарияга қарши майдонга тушади. Швейцария – Коста-Рика 2:2 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама