Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев қўлга олингани тасдиқланди

июн 25 / 2018
alt
 
Интернет нашрларида кикбоксинг, қўл жанги, универсал жанг, қоидасиз жанг спорт турлари бўйича чемпион Мурод Хонтўраевнинг қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази ушбу хабарни UzNews.uz'га тасдиқлади.
 
Нашр хабарига кўра, Мурод Хонтўраев ҳамда бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 дан 21 июнга ўтар кечаси Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик, тартибсизлик қилгани учун ушланган.
 
Ҳозирда Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, "Осиё айиғи" лақаби билан дунёга танилган. Айни пайтга қадар 11 та жанг ўтказиб, улардан 8 тасида ғалаба қозонган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *