Жаҳон чемпионати Кубоги тарихда 1-марта Тошкентга олиб келинди

фев 06 / 2018

alt

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Coca Cola компанияси билан ҳамкорликда FIFA World Cup Trophy Tour доирасида жаҳон футболининг бош мукофоти биринчи марта Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилади.

Пойтахтимиздаги HYATT REGENCY меҳмонхонасида ЖЧ Кубоги делегацияси аъзолари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда ЖЧ-98 ғолиби франциялик футболчи Кристиан Карамбё, Coca-Cola компаниясининг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича президенти Евгения СтоичковаЖисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов қатнашди.

Шундан сўнг ЖЧ Кубоги йиғилганларга намойиш этилди. 

Футбол бўйича ФИФА нинг Жаҳон Чемпионати кубоги  – дунё биринчилиги ғолибларига топшириладиган, аммо ФИФА ихтиёрида қоладиган   асосий соврин. У соф олтиндан ясалган бўлиб, вазни  6,142 кг ни ташкил қилади. Унинг композициясида ер шарини қўллари билан кўтариб турган икки инсон акс эттирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *