Uzbek Tigers кубалик рақибларни мағлубиятга учратди

фев 28 / 2018

alt

27 февраль куни Тошкентда Бутунжаҳон бокс серияси доирасида Uzbek Tigers боксчилари Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши жанг ўтказди.

Ушбу жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар ва Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичида муҳим бўлган очколарни қўлга кирита олдилар.

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Йоханнис Аргилагос 3:0

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес 3:0

-64кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз 1:2

-75кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес 3:0

-91кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон 3:0

Uzbek Tigers жамоаси 1 март куни колумбиялик рақибларга қарши жанг ўтказади, деб ёзади Uzreport.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *