Уткин ҳикояси: россиялик футбол шарҳловчиси Равшан Эрматовни ҳақорат қилди
22 июн 2018, 17:10 4466 кўрилди

 

Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин Аргентина — Хорватия учрашувини бошқарган ҳакам Равшан Эрматовни ҳақорат қилди

alt

Ўта кескин руҳда ўтган ўйинда футболчилар кўп бор қоидаларни бузишди.

Учрашув чоғида рус шарҳловичиси Уткин ўзининг Твиттердаги саҳифасида Жаҳон чемпионатларида энг кўп ишлаган ҳакам сифатида эътироф этилаётган тажрибали ҳамюртимиз Равшан Эрматовга қарата: «Эй, эшакдан тарқаган Равшан Эрматов, карточка кўрсатмайсанми?», деб ёзган.

Шундан сўнг кўплаб футбол мухлислари унга эътирозлар билдира бошлашди. Ижтимоий тармоқларда бугун ҳам ушбу мавзу муҳокамалар марказида турибди. Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Уткиндан узр сўрашини талаб қилиб, турли постлар, мемлар қолдиришмоқда:

alt

alt

Ҳаттоки унга Телеграмдан жавоб йўллаганлар ҳам бўлди.  

alt

Бироз аввал Василий Уткин ўзбекистонлик футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди, бироқ узр сўрамади: 

Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам. Бироқ футбол ҳаками ҳақида энг ёмон гапларни гапирмаган бирорта футбол ишқибози йўқ. Ҳақоратланмаган бирорта футбол ҳаками ҳам йўқ. Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам, бироқ у — ҳакам. Бошқа ҳакамлар билан содир бўладиган кўнгилсиз воқеалар у билан ҳам содир бўлади.

Ўзбек халқига, ўзбек футболига, ўзбек палови ва умуман Ўзбекистонга ҳеч қандай хусуматим йўқ. Бироқ ишқибозлик қилишга, ишқибозлик вақтида худди сиз каби ақлдан озишга ва омад тилашга ҳақлиман. Агар сиз буни тушунмасангиз, у ҳолда сиз ишқибоз эмассиз. Ёки ўзингизга четдан назар солишни билмайсиз.

Равшан Эрматовга, унинг оиласига, яқинларига, дўстларига ва ватандошларига ҳар бир яхши ва фойдали ишларида Худо ёр бўлсин, минг йил умр берсин, бирор марта йўталиш нималигини ҳам билмасин!

Ушбу мурожаатдан сўнг Фейсбукда қолдирилган пост:

Уткин эса Твиттерида қуйидагича твит ёзди:

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама