Тошкент Осиё чемпионларини қандай кутиб олди? (видео)

янв 29 / 2018

alt

28 январдан 29 январга ўтар кечаси футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентга етиб келди. Пойтахтда Осиё чемпионларини Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация кутиб олди. Кутиб олиш маросимида шунингдек, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эстрада вакиллари, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари ва юзлаб мухлислар иштирок этишди.

Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Президент табригини ўқиб эшиттирди, Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб терма жамоани улкан ғалаба билан табриклади. 

Тақдирлаш маросимида 22 футболчининг ҳар бирига оқ Chevrolet Malibu, мураббийларга 4 та қора Chevrolet Malibu “Президент совғаси” сифатида топширилди.

Видео

 

Манба: mover.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *