Сардор Рашидов "Локомотив" билан бир йиллик шартнома имзолади
05 феврал 2018, 12:50 869 кўрилди

alt

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов билан шартнома тузди, деб хабар қилади клуб расмий сайти. 4 февраль куни томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномани имзолади. 

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов бунгача БААнинг “Ал Жазира”, Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида, шунингдек, “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” жамоаларида ўйнаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама