Самвел Бабаян Латвия чемпионининг бош мураббийига айланди
27 март 2018, 20:49 1665 кўрилди

alt

Кетма-кет иккинчи йил Латвия чемпионига айланган "Спартак" Юрмала жамоасини эндиликда ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаян бошқаради, деб хабар қилади Championat.asia.

Нашр тарқатган хабарга кўра, янги жамоада унга Виктор Жалилов ҳамда Григорий Колосовский ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашишади.

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилганди. Латвия футбол федерациясидан маълум қилинишича, ЎФА Ижроқуми 1 февраль куни Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаган. Шу боисдан ҳам Самвел Бабаян эндиликда хорижда мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

"Спартак" Юрмала Латвия чемпиони сифатида келаси мавсумда ЕЧЛ саралаш босқичидан ўз иштирокини бошлайди. Самвел Бабаян ЕЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этадиган илк ўзбекистонлик мутахассисга айланиши мумкин.

Бабаян 1 апрель куни Латвия чемпионатидаги ўз дебютини "Елгава" жамоасига қарши ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама