"Реал Мадрид" вакиллари Ўзбекистонга келди
22 мая 2018, 14:19 1619 кўрилди

alt

22 май куни Ўзбекистонга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюрди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати. 

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори  Хулио Ронко билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришган эди. 

“Реал Мадрид” академияси менежерлари билан МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов учрашув ўтказди.

Учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди.

Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” клуби стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишади. Шунингдек, соат 11:00да улар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилиниши режалаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама