Равшан Эрматов ЖЧ-2018 даги фаолиятини якунлади

июл 05 / 2018

Похожее изображение

ФИФА футбол бўйича Россияда ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг қолган уйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 17 ҳакамдан иборат рўйхатда ўзбекистонлик Равшан Эрматов қайд этилмаган.

Равшан Эрматов бригадаси ЖЧ-2018да 2 та ўйин — Аргентина – Хорватия ва Испания – Марокаш учрашувларида ҳакамлик қилди. Унинг Жаҳон Чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони 11 тага етиб,  бу борада мутлақ рекордчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ЖЧ-2010 да 5 та, ЖЧ-2014 да 4 та ўйинни бошқарган эди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *