Равшан Эрматов билан онлайн суҳбат

июн 25 / 2018
alt
 
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ФИФА ҳаками ЖЧ-2018 да Равшан Эрматов Аргентина – Хорватия учрашувини бошқарганди.

Энди Равшан Эрматов ва унинг жамоаси Испания - Марокаш учрашувига тайинланди. Ушбу ўйин 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Ўқувчилар учун эксклюзив интервью олиш мақсадида “Халқ сўзи онлайн” нашри  билан Равшан Эрматов боғланди.
 
Равшан Эрматов ФИФА тартибларига биноан ҳозирча интервью бера олмаслигини, аммо бутун Ўзбекистон халқи, қолаверса, Осиё қитъасидаги мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қалбан ҳис қилаётганини ва бундан чексиз ҳаяжонда эканини билдирди. 
 
— Юртимиз шаънини футбол дунёсининг энг юксак турнирида ҳимоя қилаётганимдан бошим осмонда. Ижтимоий тармоқлардаги минглаб саҳифаларда ватандошларимнинг эзгу тилакларини, қувончли фикрларини ўқиб, шу замин фарзанди эканимдан, ўзбек ҳакамлик мактабининг обрўси учун ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахр-ифтихорга тўлдим, — деди Равшан Эрматов.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *