Равшан Эрматов Аргентина – Хорватия учрашувини бошқаради
20 июн 2018, 13:32 717 кўрилди

alt

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иккинчи турининг Аргентина – Хорватия учрашувини бошқаришади.

Равшан Эрматов ва унинг жамоаси шу кунга қадар 2 та жаҳон чемпионатида иштирок этиб, учрашувларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бу учрашув Эрматовнинг жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашуви бўлиб шу кунга қадар ҳеч қайси ҳакам бундай натижа қайд этмаган. 

Захира ҳаками — таитилик Норберт Хауата.

Учрашув 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама