Пауэрлифтингчимиз Параосиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига саккизинчи олтин медални қўшиб қўйди

окт 08 / 2018

– Мусобақада -55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 113 кг натижа қайд этди

– Паралимпиячиларимиз учун ушбу мусобақадаги 12-медаль бўлди

alt

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирган. Бунгача ҳамюртларимиз сузиш, енгил атлетика, дзюдо каби спорт турларида муваффақиятга эришишганди. Энди навбат пауэрлифтингчиларимизга келди.

Мусобақада -55кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 113 кг натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Бу паралимпиячиларимиз учун ушбу мусобақадаги 12-медаль бўлди. Уларнинг 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 1 таси бронза медалларидир.

Мусобақа давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *