Параосиё ўйинларида спортчиларимиз яна учта олтинни қўлга киритди

окт 08 / 2018

alt

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун, 8 октябрь куни Камолахон Абдуллаева (узунликка сакраш, 4,71 м), Александр Свечников (найза улоқтириш, 67,92 м) ва София Бурханова (ядро улоқтириш, 14,59 м) терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Қайд этиш лозимки, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган ўзбекистонлик дастлабки спортчи бўлди.

alt

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 5 та олтин ва 2 та кумуш медаллари мавжуд.

Бугун шунингдек, спортчиларимиз енгил атлетиканинг бир неча йўналишида, сузиш, дзюдо, пауэрлифтинг, ўқ отиш баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *