Параосиё ўйинлари: Тўрт нафар дзюдочимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди

окт 08 / 2018

– Эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда олтин медаль

– Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса кумуш ва бронза медални қўлга киритишди

alt

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бир неча дақиқа олдин дзюдо бўйича беллашувлар ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, бугун гиламга чиққан тўрт нафар дзюдочимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда Шерзод Намозов (-60кг) ва Ўткир Нигматов (-66кг) олтин, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса Лобар Ҳуррамова (-48кг) кумуш, Севинч Саллаева (-52кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

alt

Эслатиб ўтамиз, Параосиё ўйинлари 13 октябргача давом этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *