Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоасида медаллар сони 31тага етди

окт 09 / 2018

– Мусобақа доирасида учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди

– Вакилларимиз 18та олтин, 9та кумуш ва 4та бронзага эга чиқишди

– Медаллар жамғариш бўйича эса Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибмиз

alt

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Кеча, 9 октябрда мусобақа доирасида учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 10та медални қўлга киритишди. Уларнинг 5таси олтин, 4таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Кеча совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин:

Элбек Султонов (енгил атлетика)
Дониёр Аҳмедов (енгил атлетика)
Нурбек Мирзаев (дзюдо)
Дмитрий Хорлин (сузиш)
Фотима Амилова (сузиш)

Кумуш:

Феруз Саидов (дзюдо)
Нафиса Шерипбаева (дзюдо)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)
Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)

Бронза:

Парвина Самандарова (дзюдо)

Учинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони 31тага етди. Вакилларимиз 18та олтин, 9та кумуш ва 4та бронза медалларига эга чиқишган. Медаллар жамғариш бўйича эса Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *