"Пахтакор" клубига тегишли хабарлар рад этилди
10 апрел 2017, 14:06 2384 кўрилди

 

Бироз аввал сhampionat.asia хабари асосида, "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгариш рўй бериб, Алишер Усмонов клубнинг янги акционерига айлангани маълум қилинган эди

Шунингдек, хабарда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Ахматджанов Умид Махаматджанович клубнинг бош директори этиб тайинлангани тўғрисида маълумот берилганди. 

“Пахтакор” футбол клуби Твиттердаги саҳифаси орқали бу хабарларни рад этиб, сhampionat.asia сайтида клуб ҳақида пайдо бўлган маълумот нотўғри эканлигини маълум қилди. Клубнинг расмий сайтида эса ушбу ўзгаришлар борасида ҳеч қандай хабар берилмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама